Жиззахлик ёш қаламкаш тақдирланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва "Жадид" газетаси таҳририяти томонидан ижодкор ўқувчилар учун "Жадид бобомга мактуб" мавзусида танлов эълон қилинган эди. Танловда республика бўйича истеъдодли ўқувчиларнинг ижодий ишлари танлаб олинди. Натижаларга кўра, Шароф Рашидов туманидаги 17-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғолибжон Мелиқулов рағбатлантирувчи ўринни эгаллади. Унга танлов ташкилотчилари томонидан 1 миллион сўм пул мукофоти, диплом ва китоблар жамланмаси топширилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе