Батареялар зарарсиз кўрингани билан оддий чиқиндилар билан ташлангач, у ҳақиқий экологик хавф туғдириши мумкин. Улар қўрғошин, симоб, кадмий ва бошқа оғир металларни ўз ичига олади. Қуруқлик ёки сув ҳавзаларига кирганда, бу моддалар тупроқни, дарё ва кўлларни, ҳатто ер ости сувларини ҳам ифлослантириб боради. Битта бармоқ батареяси 20 м2 тупроқни ва 400 литр сувни ифлослантириш даражасига эга. Ўзбекистонда батареяларни йиғиш учун махсус контейнерлар ўрнатилди – мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ йиғиш пункти аллақачон мавжуд. Ушбу контейнерларга ташланган батареялар қайта ишланади ёки табиатга зарар етказмасдан тўғри йўл билан йўқ қилинади. Контейнерларнинг фойдаси: • Тупроқ ва сувнинг тозалигини сақлайди; • Заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олади; • Чиқиндиларни масъулиятли бошқариш одатини шакллантиради. Ҳатто битта батареяни ҳам контейнерга ташлаш – бу шаҳримиз ва табиатимизни тоза сақлашга қўшган ҳиссамиздир. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Батареялар зарарсиз кўрингани билан оддий чиқиндилар билан ташлангач, у ҳақиқий экологик хавф туғдириши мумкин
25 сентября 202525 сен 2025
~1 мин