#маънавият Маҳаллада ёзувчи кутубхонаси Илгарироқ Фориш фарзанди, машҳур ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов)нинг шахсий кутубхонасидан 300 дона китоб туман марказида жойлашган “Ўзбекистон” маҳалласи кутубхонасига совға қилингани ҳақида хабар берган эдик. Кеча ёзувчи туғилиб ўсган Каттабоғдон қишлоғи ва туман масжидига 550 дона китоб совға қилинди. Ёзувчининг қизи Сабоҳат Мамадалиева отасининг бой кутубхонасидан энг яхши намуналарни ҳамда сўнгги йилларда қайта нашр қилинган Эврил Турон асарларини аҳоли ўқиши учун тақдим этди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе