Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўзбекистонда 8 млн дан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, аввал мазкур кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар бир нечта шакллар ва

Ўзбекистонда 8 млн дан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, аввал мазкур кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар бир нечта шакллар ва тизимларда юритиб келинган. Ҳозирда барча маълумотларни ягона тизимда бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мақсадимиз, олдинги базалардаги камчилик ва хатоларни бартараф этиш, ҳамда аҳоли ва давлат идораларига хизмат қилувчи ягона ишончли тизим яратиш. Эски тизимларда маълумотлар ИННга боғлиқ ҳолатда юритилган бўлиб, ягона тизимда маълумотлар ЖШШИР (ПНФЛ) билан боғланган. Бу жараёнда (инсон омилисиз) фуқароларга тегишли бўлмаган бегона кўчмас мулк, унинг номига бирикиб қолган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 937-сон қонуни бўйича ялпи хатлов амалга оширилиб, маълумотларни УзКАД ахборот тизимига тўлиқ олиб ўтиш жараёнида бу каби ва бошқа масалалар бартараф қилиб келинмоқда. Бу каби хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига қўшимча малакали ходимлар жалб э

Ўзбекистонда 8 млн дан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, аввал мазкур кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар бир нечта шакллар ва тизимларда юритиб келинган. Ҳозирда барча маълумотларни ягона тизимда бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мақсадимиз, олдинги базалардаги камчилик ва хатоларни бартараф этиш, ҳамда аҳоли ва давлат идораларига хизмат қилувчи ягона ишончли тизим яратиш.

Эски тизимларда маълумотлар ИННга боғлиқ ҳолатда юритилган бўлиб, ягона тизимда маълумотлар ЖШШИР (ПНФЛ) билан боғланган. Бу жараёнда (инсон омилисиз) фуқароларга тегишли бўлмаган бегона кўчмас мулк, унинг номига бирикиб қолган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 937-сон қонуни бўйича ялпи хатлов амалга оширилиб, маълумотларни УзКАД ахборот тизимига тўлиқ олиб ўтиш жараёнида бу каби ва бошқа масалалар бартараф қилиб келинмоқда.

Бу каби хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига қўшимча малакали ходимлар жалб этилиб, муаммони қисқа вақтда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Азиз юртдошлар!

Сизда ёки яқинларингизда бу каби муаммолар кузатилган тақдирда ⭐️Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақами ёки 🌟Давлат кадастрлари палатасининг @Dkpuz_bot телеграм боти орқали биз билан боғланишингизни сўраймиз. Хатолик тез фурсатларда ва бепул бартараф этилиши таъминланади.

my.gov.uz; davreestr.uz; open.ngis.uz сайтларида авторизациядан ўтгандан кейин, менинг мулким бўлимига кириб маълумотларни текшириб кўринг. Агар нотўғри кўчмас мулк бирикиб қолган бўлса бизга хабар беринг.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе