💜💜💜 "Супер контракт" нархини ОТМ ректорлари белгилайди 2025–2026-ўқув йили учун "супер контракт" миқдорини олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) мустақил равишда белгилайди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги маълум қилди. Давлат комиссияси баёнотига кўра: Кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, аммо талаба сифатида қабул қилинмаган абитуриентлар "супер контракт" асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлади. Чегарага 4,05 баллгача етмаганлар учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Чегарадан 4,05 баллдан кўпроқ кам олганлар учун эса ректор томонидан базавий контрактнинг уч баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Барча ОТМ 2025 йил 25 сентябрга қадар ўзларидаги "супер контракт"нинг минимал миқдорини тасдиқлаб, расмий веб-сайтларида эълон қилади. Шунингдек, контракт тўловининг 50 фоизини 31 октябрга қадар амалга оширган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги