Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

ПФ–172-сонли Фармон билан қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда янги тартиб ўрнатилади

ПФ–172-сонли Фармон билан қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда янги тартиб ўрнатилади Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 12 сентябр куни “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва еридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–172-сонли Фармон имзоланди. Қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона, самарали ва узлуксиз фойдаланишни йўлга қўйиш, бўш турган ерларни тезкор ҳисобга олиш ва уларни онлайн аукционлар орқали сотиш, шунингдек, қайта ижарага бериш тартибини соддалаштириш мазкур Фармоннинг асосий мақсадидир. Ҳужжатга мувофиқ, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳудудида мавжуд бўш ерлар 10 кун муддатда Давлат ер кадастрида қайд этилади ва яна 10 кун ичида электрон аукцион савдоларига чиқарилади. Аукционлардан тушган маблағлар эса ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориш тизимларини модернизация қилиш ва янги ерларни ўзлаштиришг

ПФ–172-сонли Фармон билан қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда янги тартиб ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 12 сентябр куни “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва еридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–172-сонли Фармон имзоланди.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона, самарали ва узлуксиз фойдаланишни йўлга қўйиш, бўш турган ерларни тезкор ҳисобга олиш ва уларни онлайн аукционлар орқали сотиш, шунингдек, қайта ижарага бериш тартибини соддалаштириш мазкур Фармоннинг асосий мақсадидир.

Ҳужжатга мувофиқ, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳудудида мавжуд бўш ерлар 10 кун муддатда Давлат ер кадастрида қайд этилади ва яна 10 кун ичида электрон аукцион савдоларига чиқарилади. Аукционлардан тушган маблағлар эса ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориш тизимларини модернизация қилиш ва янги ерларни ўзлаштиришга йўналтирилади.

Шунингдек, ушбу Фармонга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ерларини қисмларга бўлиб қайта ижарага бериш ҳуқуқи жорий этилди. Эндиликда ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ерларнинг бир қисмини бошқа шахсга ижарага бериш мумкин бўлади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ерларига фақат ижара ҳуқуқи тан олиниши қатъий белгиланди.

Эслатиб ўтамиз: ижара муддати Ўзбекистон фуқаролари ва улар ташкил этган корхоналар учун 30 йил, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар учун эса 25 йил этиб белгиланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе