🔴 🟦🟦 🏥 Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси — юртимиздаги етакчи даволаш муассасаларидан бири. Ўз навбатида, у замонавий тиббий таълим кластери сифатида ҳам эътироф қозонган. 📊 1200 дан зиёд ўринли клиника кунлик 850 қатновга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникасига эга. Ҳар йили бу ерда 250 минг нафардан ортиқ беморларга терапевтик, жарроҳлик, акушер-гинекологик ва педиатрия йўналишларида шошилинч, режали, стационар ҳамда амбулатор тиббий хизмат кўрсатилади. 📌 Эътиборлиси, операциялар, диагностика ва муолажалар жараёнида университет тингловчилари бевосита иштирок этиб, олган билимини амалиётда мустаҳкамлайди. Шунингдек, олий ўқув юртидаги тадқиқот ва ихтиролар натижалари, аввало, ушбу нуфузли клиника фаолиятига татбиқ этилади. 🔎 Аммо ушбу муассасада фақат илм ва амалиёт уйғунлигига эришнинг ўзи кам. Бўлажак тиббиёт ходимлари бу ердан нафақат пухта малака ва кўникма билан бирга касбга, қасамёдига содиқлик, ҳалоллик фазилатларини ҳам тўлақ
🏥 Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси — юртимиздаги етакчи даволаш муассасаларидан бири
18 сентября 202518 сен 2025
1 мин