“Халқимизнинг келажаги мактабдан бошланади. Чунки фарзандларимизга билим ва тарбия беришнинг энг узоқ давом этадиган, керак бўлса, ҳал қилувчи босқичи бу – мактаб таълимидир”, – деди Президент. Ҳозирда мактабларда 6,5 миллион ўқувчи таълим оляпти. Бу йил мактабларни 400 мингга яқин ўқувчи битирган бўлса, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Шу боис, сўнгги саккиз йилда 500 га яқин янги мактаблар қурилгани, мавжудларининг кенгайгани ҳисобига 1 миллион ўқувчи ўрни яратилди. Хусусий мактабларга катта шароит яратилгани натижасида ота-оналар учун танлаш имконияти пайдо бўлди. Бугун 200 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз хусусий мактабларда ўқияпти. Мактаб таълимида яна бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидланди. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади. Ўқишни