Найти в Дзене
"О разном"

Биринчи октябр — Устоз ва мураббийлар куни

Биринчи октябр – Устоз ва мураббийлар куни мамлакатимизда кенг нишонланадиган, халқимизнинг қалбига яқин байрамлардан биридир. Чунки устозлик – бу оддий касб эмас, балки келажак авлод тақдири ва миллат тараққиёти учун масъулиятли ва шарафли касбдир! Бугунги кунда устоз ва мураббийлар, айниқса, профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари, профессионал таълим тизимининг устуни ҳисобланади. Улар орқали ёш авлоднинг билимлари, касбий кўникмалари, ахлоқи ва фидойилиги шаклланади. Шунинг учун ҳам мазкур байрам устозлар меҳнатини юксак қадрлаш ва улуғлаш куни сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Жорий йил 9 сентябрда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим ва умумий таълим соҳасидаги ислоҳотлар билан бир қаторда профессионал таълим тизимида ҳам устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан: Соҳада мақсадли ва тизимли фаолият юритиш учун касбий таълим агентлиги ташкил этилди, назария ва амалиётни уйғунл

Биринчи октябр — Устоз ва мураббийлар куни

Биринчи октябр – Устоз ва мураббийлар куни мамлакатимизда кенг нишонланадиган, халқимизнинг қалбига яқин байрамлардан биридир. Чунки устозлик – бу оддий касб эмас, балки келажак авлод тақдири ва миллат тараққиёти учун масъулиятли ва шарафли касбдир!

Бугунги кунда устоз ва мураббийлар, айниқса, профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари, профессионал таълим тизимининг устуни ҳисобланади. Улар орқали ёш авлоднинг билимлари, касбий кўникмалари, ахлоқи ва фидойилиги шаклланади. Шунинг учун ҳам мазкур байрам устозлар меҳнатини юксак қадрлаш ва улуғлаш куни сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

Жорий йил 9 сентябрда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим ва умумий таълим соҳасидаги ислоҳотлар билан бир қаторда профессионал таълим тизимида ҳам устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан: Соҳада мақсадли ва тизимли фаолият юритиш учун касбий таълим агентлиги ташкил этилди, назария ва амалиётни уйғунлаштириш, ўқувчиларни ишлаб чиқариш шароитига яқинлаштириш мақсадида дуал таълим тизими жорий этилди, замонавий бозор талабига жавоб берувчи мутахассислар етиштиришни назарда тутиб, инвесторлар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди, техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида, улар билан шартнома тузган корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.

Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар қандай тараққиётнинг асосида илм ва тарбия туради. Илм ва тарбия эса устоз ва мураббийлар орқали амалга оширилади. Шу жиҳатдан, профессионал таълим тизимига қаратилган ушбу чора-тадбирлар устозларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир!

Устоз ва мураббийлар нафақат билим ва касб-ҳунар ўргатади, балки ёшларда меҳнатга садоқат, Ватанга муҳаббат ва инсонийлик ҳисларини тарбиялайди. Улар кўпинча китобдан ўрганиб бўлмайдиган ҳаётий дарсларни ҳам шогирдларига етказадилар. Шу маънода, устозларнинг меҳнати – бу бир вақтнинг ўзида ҳам шажара қуриш, ҳам келажак пойдеворини мустаҳкамлаш билан баробардир.

Ҳурматли устозлар ва барча профессионал таълим тизими фидоийлари! Сизларнинг шогирдларингиз билим ва касбда улкан ютуқларга эришсин, олган билимлари ва халол меҳнатлари орқали Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшсин. Машаққатли меҳнатингизга барака, ҳаётингизга соғлик ва тинчлик ҳамроҳ бўлсин. Ҳар бир қадамингизда янгидан-янги имкониятлар очилиб, орзуларингиз рўёбга чиқсин.

Сизларга биринчи октябр – Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин!

Қўқон 2-чи сон политехникуми рус тили ўқитувчиси Қўлдошев Омонжон