Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даражадан, жанубда 33-35 даражадан юқори бўлмайди. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе