Исроилнинг Қатарга берган зарбалари жаҳон бозорларига таъсир кўрсатди Reuters маълумотларига кўра: Нефт қимматлади - нарх деярли 2% ошиб, бир баррел учун 67 долларга етди. Ёқилғи импортига боғлиқ мамлакатлар учун бу бензин ва логистика нархларининг ошиши мумкинлигини англатади. Олтин тарихий рекордни янгилади. Дунёда вазият нотинч бўлганда, одамлар олтинни "хавфсиз жой" сифатида кўриб, унга сармоя киритадилар. Валюталар: Япония иенаси ва Швейцария франки кучайди - айнан улар анъанавий равишда "ишончли" ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатларнинг валюталари эса қадрсизланиши кузатилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Исроилнинг Қатарга берган зарбалари жаҳон бозорларига таъсир кўрсатди
11 сентября 202511 сен 2025
~1 мин