Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти доирасида пенсия ёшини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджановнинг маълум қилишича, таклифга кўра: ➖ эркаклар учун пенсия ёши — 63 ёшга: ➖ аёллар учун эса — 58 ёшга етказилиши режалаштирилган. Пенсия ёшини ошириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади — ҳар йили ярим йилдан қўшиб борилади. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, фуқаролардан таклифлар олиниши режалаштирилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе