Коррупцияга қарши кураш қатъий давом этади Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими “А.Ж.Х.”, 1-даражали сержанти “Ж.Б.Н.” ҳамда кичик сержанти “Я.Ш.А.” ўзаро тил бириктирган ҳолда фуқаро “Х.Б.” нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят ФВБга ишга киритиш эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 100 АҚШ доллари ва 750 минг сўм пулларни олган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирда юқорида номи келтирилган ФВБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе