Ўзбекистондаги ерларнинг 96 фоизи электрон харитага киритилди Республика аэрогеодезия марказига кўра, кадастр соҳасида топографик тасвирга олиш учун махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланган. Улар ёрдамида катта ҳажмда аэрофотосуратлар олиниб, электрон база шакллантирилди. – Текширувлар натижасида захирадаги 1,2 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан 425 минг гектари 675 минг аҳоли ва фермер хўжаликларига ажратилган. – Хоразм вилоятида ҳисоботларда кўрсатилган 608,1 минг гектар ер амалда 618,4 минг гектар экани аниқланган. – Шу каби ўрганишлар бошқа вилоятларда ҳам ўтказилмоқда: Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразмда 542 минг гектардан ортиқ ер майдонларини қайта таснифлаш бўйича таклифлар тақдим этилган. – Рақамли база ёрдамида ер ресурсларини адолатли тақсимлаш ва бошқариш осонлашади. – Ҳудудларда кадастр текширувлари янада аниқлик билан олиб борилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Face
Ўзбекистондаги ерларнинг 96 фоизи электрон харитага киритилди
4 сентября 20254 сен 2025
~1 мин