“Китобхон кадастрчи” танлови ўтказилди Танлов Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни бадиий ва илмий адабиётларни ўқишга кенгроқ жалб этиш мақсадида ташкил этилди. Унда (A. Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи, Ғ. Ғуломнинг “Шум бола” асари, Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" қиссаси) белгиланган китобларни ўқиб чиққан ходимлар иштирок этишди. Тадбирда иштирокчилар ўзлари ўқиган китоблар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Aвгуст ойи китобхони сифатида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Ер ва кадастр назорати шўбаси бош мутахассиси Элёр Назаров ғолиб деб топилди. Ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе