Арнасой ибрати: инглиз тили танлови ғолиблари Дубайга таълим саёҳатига кузатилди Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ташаббуси билан ташкил этилган инглиз тили бўйича танлов ғолиблари Дубай шаҳрига бир ҳафталик дам олишга ғолиб ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчиси ҳамда мактаб директори билан биргаликда кузатилди. Туман ҳокимининг мазкур ташаббуси ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, хорижий тажрибалар билан танишиш ҳамда мароқли дам олишларига кўмаклашиш мақсадида вилоятимизда илк бор амалга оширилди. Кейинги сафар танлов фақат инглиз тили билан чекланиб қолмай, математика фани билан биргаликда ўтказилиши ҳамда ғолибларнинг хорижий давлатларга саёҳати ташкил этилиши кўзда тутилган. Маълумот учун, туман ҳокими соврини учун “Инглиз тили билимдонлари” танлови туман мактаблари ўқувчилари учун уч босқичда ташкил этилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook
Арнасой ибрати: инглиз тили танлови ғолиблари Дубайга таълим саёҳатига кузатилди
9 сентября 20259 сен 2025
~1 мин