Сунбула кирди Шу кунларда ҳарорат пасайиб, айниқса, тунлари салқин тушмоқда. Бу — қуёш асад буржидан сунбула томон оғганидан далолат. Яъни шамсия йил тақвимига кўра, олтинчи ой — сунбула кирди. У 22 август — 21 сентябрь даврига тўғри келади. Халқ мақолида айтилганидек, “Сунбуланинг туққанини сув билар”. Бунинг маъноси шуки, сунбулада ариқ, жилға ва дарё сувлари тиниқлашиб, совийди. Яъни “сунбулада сув совийди, мезонда — кун”. Бошқача қилиб айтганда, сунбулада сув “семиради”. У наинки наботот олами, балки жамики жонзот учун кони фойда. Ҳосилни узоқ ва сифатли сақламоқчи бўлган деҳқонлар экинини сунбула сувига қондиришга интиладилар. Сунбулага келиб, машаққатли меҳнат эвазига яратилган ҳосил тарозига тушади. Узум айни шарбатга тўлади, қовун асал билан баҳслашади. Халқимизнинг “Асадда оралаб е, сунбулада саралаб” мақолида айни шунга нисбат бор. Сунбула энг ёқимли, ҳузурбахш об-ҳавоси билан ажралиб туради. Ёзнинг ҳовури босилади. Кундузлари ҳарорат нисбатан кўтарилса-да, жазирама бўлм