Муродбахш чоршанбада Абу Райҳон Беруний ҳикматлари ▫️Қаламнинг абадий излари бўлмаганда, халқларнинг хабарларини қайдан билар эдик? ▫️Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади. ▫️Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликнинг қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор ▫️Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди. ▫️Ҳатто (деҳқонлар) ойга қараб уруғлар сочиш, экиш, кўчатлар ўтқазиш, пайванд қилиш ва чанглатиш, ҳайвонларни урчитиш ва бошқа вақтларни аниқлайдилар. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе