Жиззахда янги замонавий боғча қурилиши бошланди Жиззах шаҳридаги "Олмазор" МФЙ ҳудудида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган майдонида 180 ўринли замонавий болалар боғчаси қурилиши бошланди. Вазирлар Маҳкамасинг 2025 йил 5 майдаги 292-Ғ Фармойишига асосан бунёд этилаётган боғчада болажонлар учун энг сўнгги талаблар асосида жиҳозланган ўқув хоналари, махсус ўйин майдончалари, сифатли овқатланиш ва тиббий хизмат шароитлари яратилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе