Кеча “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурига қабул имтиҳони бўлиб ўтди Жиззах вилоятида имтиҳон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилди. Республика бўйича жами 27 789 нафар талабгор ҳужжат топширди. Жиззах вилоятидан 1836 та ариза қабул қилинган. Маълумот учун. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, ҳар йили республика бўйлаб 1 500 нафаргача хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳияти мавжуд умумий ўрта таълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари имтиҳон асосида саралаб олинади. Бундай таълим тизими 2025-2026 ўқув йилидан бошланади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Кеча “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурига қабул имтиҳони бўлиб ўтди
11 августа 202511 авг 2025
~1 мин