“Заковат” интеллектуал ўйинининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди. Беш ташаббус олимпиадаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида маҳалла ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилмоқда. Турнирнинг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда туманлар ва шаҳар маҳаллалари ёшлари ўртасида ўтказилган саралаш ўйинларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди. Билимлар беллашувининг якуний натижаларига кўра: 1-ўринни Фориш туманининг Қўлба маҳалласи; 2-ўринни Ғаллаорол туманининг Лалмикор маҳалласи; 3-ўринни Бахмал туманининг "Музбулоқ" маҳалласи қўлга киритди. Ушбу жамоалар турнирнинг республика босқичига йўлланмага эга бўлишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
“Заковат” интеллектуал ўйинининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
8 августа 20258 авг 2025
~1 мин