ҚИСМАТ Риёни билмайди азим дарахтлар, Ҳеч кимга сездирмай қилар ибодат. Сирларин бой бермас, ўтса-да вақтлар, Мудом сукут одат, тафаккур одат. Жони оғрийдими – безовта, бедор, Баъзан ошиқлардай сармаст ҳислардан. Дарахтлар капалак каби беозор, Ким зиён кўрибди шу мунислардан? Мен ҳам битта дарахт бўлгим келганди, Шохларига қуёш, ойлар осилган. Фақат бахтсизлигим ё бахтимгами, Пешонамга Одам бўлиш ёзилган... ✍️Беҳзод Фазлиддин Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе