Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Фатво маркази хориждаги ватандошлар учун "колл-марказ" хизматини йўлга қўйди

Фатво маркази хориждаги ватандошлар учун "колл-марказ" хизматини йўлга қўйди Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади. Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин. Бунда: - ортиқча мобил трафик сарфланмайди; - қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади; - ишончли ва тезкор жавоблар олинади. Боғланиш учун: @fatvo_call_1 (Telegram орқали) @fatvo_call_2 (Telegram орқали) +998917806633 (WhatsApp орқали) 🕗 Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошент вақти билан) Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир. Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар эса Колл-марказнинг 📞 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин. Ў

Фатво маркази хориждаги ватандошлар учун "колл-марказ" хизматини йўлга қўйди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.

Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.

Бунда:

- ортиқча мобил трафик сарфланмайди;

- қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади;

- ишончли ва тезкор жавоблар олинади.

Боғланиш учун:

@fatvo_call_1 (Telegram орқали)

@fatvo_call_2 (Telegram орқали)

+998917806633 (WhatsApp орқали)

🕗 Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошент вақти билан)

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир.

Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар эса Колл-марказнинг

📞 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе