Иссиқдан ҳимояланиш учун нима қилиш керак? 🚫Сўнгги йилларда ер юзида ҳарорат кескин ошиб бормоқда. 2022 йилнинг ўзида Европада иссиқ тўлқинлар оқибатида 61 мингдан зиёд инсон вафот этган. Ҳар йили дунё бўйича тахминан 489 минг киши иссиқ билан боғлиқ касалликлар натижасида ҳаётдан кўз юммоқда. Маълумотларга кўра, 2050 йилгача Марказий Осиёда иссиқ ва қуруқ кунлар сони йилига 40-70 кунгача ошиши мумкин. Бу ҳозиргига нисбатан камида 2-3 баробар кўп. Энг хавфлиси — бу ўзгаришлар инсон саломатлиги ва иқтисодга бевосита таъсир қилмоқда. Масалан, 2023 йилда Марказий Осиёда 87 мингга яқин иш жойи фақат иссиқ сабабли йўқолган. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас — бу ҳароратнинг соғлиқ учун нақадар хавфли эканини кўрсатади. 🏁Кимлар учун иссиқ айниқса хавфли? ⚙️ Кексалар ⚙️ Болалар ⚙️Юрак ва қон-томир, диабет ёки нафас йўлида хасталиклари борлар ⚙️Очиқ ҳавода ишловчилар (қурувчилар, деҳқонлар ва ҳ.к.) 🌡 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, иссиқ кунларда: ✔️ Соат 11