“Ёшлар ва қонун” республика ҳуқуқий танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия, Бош вазир ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 14–18 ҳамда 18–30 ёш тоифаларидаги ёшлар иштирок этишди. Шаҳардаги "Ёшлар" инновацион марказида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 та жамоа ўзаро беллашишди. Ҳар бир жамоа ҳуқуқий билимлар, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазалар, қонуний ечимлар таклиф қилиш ва амалий ҳолатлар бўйича мустаҳкам билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Танлов якунларига кўра, 14-18 ёш тоифасида Шароф Рашидов туманининг "Қалқон" жамоаси, 19-30 ёш тоифасида Ғаллаорол туманининг "Қонун тарғиботчилари" жамоалари ғолибликни қўлга киритишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | You
“Ёшлар ва қонун” республика ҳуқуқий танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди
4 августа 20254 авг 2025
~1 мин