Ёзувчи кутубхонаси маҳаллага кўчди Фориш тумани “Ўзбекистон” МФЙ биносида ёзувчи Эврил Турон шахсий кутубхонасининг бир қисми фаолият бошлади. Жиззахлик машҳур адибнинг “Ойнур”, “Боғдон қашқири”, “Ўлмас қоялар” каби асарлари ҳамда тақриз қилган китоблари, шахсий кутубхонасидан 300 дона китоб маҳалла китобсеварлари ихтиёрига топширилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Эльнора Умматова, туман бош имом хатиби Отабек Юлдашев, адибнинг қизи Сабоҳат Мамадалиева ва бошқалар сўзга чиқишди. Йиғилганлар мазкур хайрли ташаббуснинг аҳамиятини таъкидлаб, уни янада кенгайтириш, маҳалла кутубхонаси даражасига келтириш таклифини беришди. Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудовнинг қизи отаси туғилиб ўсган Боғдон қишлоғида ҳам шундай кутубхона ташкил қилиш ниятида эканини билдирди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе