Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди. Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди. Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди
30 июля 202530 июл 2025
~1 мин