Жиззах вилояти хотин-қизлари учун 233 та квота ажратилди Жорий йил хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қўшимча 4 000 та давлат гранти ажратилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 2000 та эди. Эслатиб ўтамиз, кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул доирасида танловга кўра, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе