Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Номингизга фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилишидан хавотирдамисиз

Номингизга фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилишидан хавотирдамисиз? MyGov.uz иловаси орқали бепул тақиқлаб қўйсангиз, Сизнинг номингизга биров рухсатсиз кредит расмийлаштира олмайди! 1) GooglePlay ёки AppStore орқали MyGov иловасини юклайсиз. 2) MyID орқали паспорт рақами ва туғилган кунингизни киритиб, шахсингизни тасдиқлайсиз. 3) "Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш" хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/1242)ни танлайсиз ва фаоллаштирасиз. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул! Ушбу хизматни фаоллаштириб қўйсангиз, Сизнинг номингизга ҳеч ким кредит расмийлаштира олмайди. Фаоллаштирилган тақиқ ҳақидаги маълумотлар "Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри"га киритилади, бу эса банклар ва молиявий ташкилотлар томонидан сизга кредит берилишига йўл қўймайди. Ушбу муҳим хизматдан қандай фойдаланиш бўйича видеоқўлланмани кўриб, ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарликдан ҳимоя қилинг! Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Номингизга фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилишидан хавотирдамисиз?

MyGov.uz иловаси орқали бепул тақиқлаб қўйсангиз, Сизнинг номингизга биров рухсатсиз кредит расмийлаштира олмайди!

1) GooglePlay ёки AppStore орқали MyGov иловасини юклайсиз.

2) MyID орқали паспорт рақами ва туғилган кунингизни киритиб, шахсингизни тасдиқлайсиз.

3) "Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш" хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/1242)ни танлайсиз ва фаоллаштирасиз.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!

Ушбу хизматни фаоллаштириб қўйсангиз, Сизнинг номингизга ҳеч ким кредит расмийлаштира олмайди.

Фаоллаштирилган тақиқ ҳақидаги маълумотлар "Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри"га киритилади, бу эса банклар ва молиявий ташкилотлар томонидан сизга кредит берилишига йўл қўймайди.

Ушбу муҳим хизматдан қандай фойдаланиш бўйича видеоқўлланмани кўриб, ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарликдан ҳимоя қилинг!

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе