Жиззaхдaги 22 тa мaктaбгa зaмонaвий компьютер жaмлaнмaси топширилди
Янги ўқув йили олдидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ҳудудларга замонавий компьютерлар ортилган махсус карвон маънан эскирган ёки ҳали компьютер синфлари мавжуд бўлмаган таълим муассасалари сари йўл олди.
Хусусан, Жиззах вилоятидаги 22 та умумтаълим мактабига жами 374 дона замонавий компьютер тўплами, 22 та нусха кўчириш аппарати, шунингдек, 22 дона кондиционер етказиб берилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе