Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда табиий газ учун 1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ ҳисобланган асоссиз қарздорлик тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Жиззахда табиий газ учун 1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ ҳисобланган асоссиз қарздорлик тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

📎 Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик белгиланганлиги юзасидан тушган мурожаат ўрганиб чиқилди. Ўрганишларда мазкур МЧЖнинг абонент картасига амалда сарфланмаган табиий газ ҳажмлари киритиш орқали ундирилган 726 млн 314 минг сўм маблағ асоссиз эканлиги аниқланиб, тадбиркорлик субъекти фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

💬 Жиззах шаҳридаги “Sofitel” МЧЖ шаклидаги Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг мурожаати ўрганиб чиқилиб, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан асоссиз равишда белгиланган тарифни 2 баравари қўлланилиши натижасида 1 млрд 107 млн 914 минг сўм нотўғри ҳисоблангани аниқланди. Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилган.