Президентнинг 2025 йил 14 июлдаги 111-сонли Фармонга кўра: 🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди; 🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди; 🔹Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди; 🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди; 🔹Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди; 🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе