Ўзбекистондаги иккита канал нуфузли “WHIS AWART 2025” мукофотига лойиқ топилди. Бу мукофот ҳар йили Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси (ХИДК) томонидан ёши 100 йилдан ошган ва ҳамон фойдаланиб келинаётган, ноёб ирригация иншоотларига берилади. Ҳозирги вақтда ХИДКнинг “Бутунжаҳон мероси деб тан олинган ирригация иншоотлари” реестрига дунё бўйича 177 та иншоот киритилган. “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари Марказий Осиё минтақасидан бу рўйхатга кирган биринчи иншоотлар бўлди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Ўзбекистондаги иккита канал нуфузли “WHIS AWART 2025” мукофотига лойиқ топилди
16 июля 202516 июл 2025
~1 мин