Бармоқ учлари бетакрордир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилинган: «Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1–4-оятлар). Шу ерда мулоҳаза қилинади, хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчисига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан. Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда. Бармоқларнинг бу хусусияти яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда кишиларга имзо чекиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилинганда