Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир. У тавба ва енгил тортиш калитидир. Мўмин хавотирга тушган заҳот ихлос билан истиғфор калимасини айтса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, албатта, бандасининг безовталигини кетказиб омонлик ато этади. Истиғфорда мўмин учун кўплаб фазл ва яхшиликлар мужассам этган. Бу бир калимадан (астағфируллоҳ) иборат бўлган энг қисқа дуонинг маъноси «Аллоҳ мени мағфират қилсин». У мўминнинг қалб хотиржамлиги ва дуоларининг қабул бўлиши омилидир. Инсон Аллоҳга юзланишини истиғфордан бошлаб ўз заифлиги ва ожизлигини англаган ҳолда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Доим истиғфор айтиб юрган инсон учун тавба ва раҳм эшиклари очилиб ризқи мўл-кўл бўлади. Истиғфор калимасини зикр қилмоқ мўминнинг энг яхши сифатлари бўлган тавозелик ва итоатни намоён қилади. Қолаверса, истиғфор хотиржамлик ҳолатини бахш этиб, хавотир ва безовталикни йўқ қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг
Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир
11 июля 202511 июл 2025
1 мин