Найти в Дзене
Jizzaxnews

⚡️Эрта никоҳ учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда

⚡️Эрта никоҳ учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда Маълум бўлишича, президент Шавкат Мирзиёев эрта никоҳлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берган. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Муродбек Маҳмудов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида давлат раҳбари эрта турмуш қурганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганини айтди. Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш учун БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солиниши белгиланган. Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1-йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Шунингдек, қонунчиликда никоҳ

⚡️Эрта никоҳ учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда

Маълум бўлишича, президент Шавкат Мирзиёев эрта никоҳлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берган.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Муродбек Маҳмудов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида давлат раҳбари эрта турмуш қурганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганини айтди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш учун БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солиниши белгиланган. Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1-йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Шунингдек, қонунчиликда никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга берганлик ёки уйлантирганлик учун – БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2-йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе