Йилнинг илк грант танлови ғолиблари аниқланди Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларда эълон қилинган давлат гранти танлови ғолиблари аниқланди. Маълумот учун, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 14 та грант танловига 521 та, Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари томонидан эълон қилинган 14 та грант танловига 329 та ариза келиб тушган. Парламент комиссияси томонидан 172 та лойиҳа ғолиб деб топилди. “Жиззах вилоятида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” танловига 8 та йўналишда лойиҳалар қабул қилинди. Танлов илк маротаба махсус платформа орқали, шаффоф ҳолда ўтказилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | Yo