Ажойиб қисса Кунларнинг бирида қурбақаларнинг тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Қолганлари тепада жамланиб олиб: «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ", дейишибди. Узоққа бормай, қурбақаларнинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлибди. Иккинчи қурбақа эса, тинмай сакрашда давом этибди. Ҳар сафар илгарисидан баландроқ сакрабди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон: "Бўлди қил энди. Фойдаси йўқ", дейишда давом этишибди. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлибди. Тепадагилар таажжубланиб ундан сўрашибди: "Қандай буни уддаладинг?" У жим турарди. Кейин билишса, унинг қулоқлари эшитмас экан. Қурбақалар ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганда, улар мени қўллаб-қувватламоқда, деб ўйлаб, бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан. Хулоса шуки, баъзида энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилиши мумкин. Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе