Шавкат Мирзиёев: “Ҳар қандай тинчлик ва тараққиётнинг асоси, аввало, иқтисодий ҳамкорлик билан ўлчанади” Ўзбекистон Президенти Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишида мазкур тадбирда Афғонистон иштирокини алоҳида эътироф этиб, мазкур мамлакатнинг минтақадаги умумий ривожланиш ва тинчликда роли катта эканини билдирди. Шунингдек, сўнгги даврларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда юзага келган нотинч вазият барча учун мураккаб вазият келтириб чиқарганига эътибор қаратди. Президентимиз ҳар қандай тинчлик ва тараққиётнинг асоси, энг аввало, иқтисодий ҳамкорлик билан ўлчанишини, шу боис Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида шериклик, нафақат табиий, балки стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан: – ташкилотнинг ўрта ва узоқ даврда ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш. Бу борада иқтисодий “Ҳамкорликнинг стратегик мақсадла
Шавкат Мирзиёев: “Ҳар қандай тинчлик ва тараққиётнинг асоси, аввало, иқтисодий ҳамкорлик билан ўлчанади
4 июля 20254 июл 2025
1 мин