Найти в Дзене
Jizzaxnews

Қўшни Афғонистон билан дўстона муносабат

Қўшни Афғонистон билан дўстона муносабат 

Давлатимиз раҳбари Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.

Учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бораётгани қайд этилиб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг ташқи сиёсатидаги энг муҳим жиҳатлардан бири – аввало, ён қўшнилар билан аҳил бўлиш.

Бугунги учрашувда ҳам Президентимиз чегараолди савдо ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва фармацевтика ва қурилиш материаллари тармоқларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.

Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа — Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги учрашув Ўзбекистон ташқи сиёсатида нафақат ўзи, балки минтақа билан бирдамликда ривожланиш ғояси устуворлигини ҳам намоён этмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе