Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахлик спортчилар халқаро турнир ғолиби

Жиззахлик спортчилар халқаро турнир ғолиби

Жиззах вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ушу бўйича барча ёш тоифалари ўртасида «Jizzakh Wushu Stars-2025» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри, Тожикистон давлатидан  300 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Умумжамоа ҳисобида санда ва таолу йўналишларида:

1-ўринни Хуршид Эгамқулов бош мураббийлигида вилоятимиз спортчилари;

2-ўринни   Наманган вилояти спортчилари;

3-ўринни  Aндижон вилояти спортчилари эгаллашди.

Кучли тўртликни Навоий вилояти спортчилари якунлашди. 

Ғолиб ва совриндорлар ва уларнинг мураббийлари мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе