Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жорий йилги Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этган

Жорий йилги Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этган 13-30 май кунлари бўлиб ўтган “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожилар Ҳаж амалларини адо этишди. “Дунё” АА хабарига кўра, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этган. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди. Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага қирқдан зиёд зиёратчилар паспортларини йўқотганлигини айтиб мурожаат қилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жорий йилги Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этган

13-30 май кунлари бўлиб ўтган “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожилар Ҳаж амалларини адо этишди.

“Дунё” АА хабарига кўра, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди.

Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага қирқдан зиёд зиёратчилар паспортларини йўқотганлигини айтиб мурожаат қилган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе