Муродбахш чоршанбада Абу Наср Фаробий ҳикматлари ◽️Ҳар кимки илм-ҳикматни деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ-саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақлансин, хиёнат, макр ва ҳийладан узоқ бўлсин, диёнатли бўлсин, барча қонун-қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин, илм ва аҳли илмдан мол-дунёсини аямасин. ◽️Ақлли деб шундай кишига айтамизки, унда ўткир зеҳн-идрок бўлиши билан бирга фазилати ҳам бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишларга, ёмон ишлардан ўзини сақлашга ва тортишга қаратади. Фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишда зўр истеъдодга эга, ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадиган кишиларни оқил дейдилар. Ёмон ишларни ўйлаб топиш учун зеҳн-идрокка эга бўлганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи дейиш лозим. ◽️Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир, Одамлар инсон бўлганликлари учун ҳам тинчликда яшамо