1 июлдан нималар ўзгаради? Пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади; - Фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади; - Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади; - Болалар нафақаси миқдори ошади; - Давлат таълим ташкилотлари ва муассасалари ҳудудида жойлашган боғлар, ep майдонларини хусусийлаштириш тақиқланади; - Барча товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади; - Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади; - Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади; - Тўлов ва электрон пул тизимлари, тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучаяди; - Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.