Жиззах давлат педагогика университетида ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда 7 июлдан бошлаб университетда 2025/2026-ўқув йили учун абитуриентлар ижодий имтиҳонлар топширишяпти. Дастлабки имтиҳонлар Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлик хизмати бошқармасининг спорт майдонида “Жисмоний маданият” йўналиши бўйича ташкил этилди. Университетнинг Маданият саройи ҳамда спорт залида “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” ва “Мусиқа таълими” йўналишларидаги абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди. Университет ҳудудида ташкил этилган мониторлар орқали имтиҳон жараёнлари очиқ равишда намойиш этилмоқда. Ижодий имтиҳонлар 14 июлга қадар давом этади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззах давлат педагогика университетида ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
9 июля 20259 июл 2025
~1 мин