Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада Жиззах шаҳрида яшовчи Х.Н. фуқаро С.И.га Шароф Рашидов туманидаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган 8 сотих бўш ер майдонини унинг номига ўтказиб бериши ва Жиззах шаҳар кадастрлар палатасидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириши эвазига 130 млн. сўм олган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Х.Н.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззах вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилди
23 июня 202523 июн 2025
~1 мин