Найти в Дзене
Jizzaxnews

Қашқадарё – инвестициялар ва олтин имкониятлар водийси

Қашқадарё – инвестициялар ва олтин имкониятлар водийси!

Жорий йилда Қашқадарё вилоятига 3,5 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари ҳали ишга жалб этилмаган имкониятларга ҳам эътибор қаратди ҳамда уларни иқтисодиётга фаол қўшиш бўйича тегишли кўрсатмаларни берди.

Жумладан:

-Вилоятдаги 12 та кон ҳали саноат томонидан ўзлаштирилмаган;

-Китоб туманидаги 100 гектарлик майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган.

Бу конлар тез орада аукцион орқали инвесторларга таклиф этилиши белгиланди.

Бундан ташқари:

- Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин;

- Чироқчида эса 10 минг тонна ноёб металл ресурслари борлиги аниқланган.

Бу майдонларда геология-қазиш ишларини жадал бошлаш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе