⚡️Ҳисоб палатаси ваколатлари кенгайтирилди Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь кунги йиғилишда: Ҳисоб палатасига янги ваколатлар берилади. Эндиликда, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича янги, қатъий тизим яратилади. Бошқача қилиб айтганда: “Аравани тортмаётган” раҳбарлар аниқланади ва ҳар ойда Президентга хабар берилади! Бу нима дегани? 🔺 Одамлар дардини эшитмайдиган, мурожаатга жавоб бермайдиган, масалани чўзадиган раҳбарлар энди беъмалол ишлаб юролмайди! 🔺 Ҳар бир қарорнинг қай даражада амалга ошгани, фуқаролар бундан қанчалик рози — ҳаммаси назоратда бўлади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе