ЖУРНАЛИСТНИНГ НОНИ Кимгадир кўп берган, кимларгадир кам, Ҳаёт шу – ё кам, ё ортиқ бўлади. Асалдек тотли-ю, иссиқ бўлса ҳам, Журналистнинг нони қаттиқ бўлади. Юмшоқ нон ейишга етмас фурсати, Оз-у, соз топгани тотлиғ бўлади. Ишонмаган кўрсин ўзи ушатиб, Журналистнинг нони қаттиқ бўлади. Қайда бор муаммо урар ўзини, Асаби қоғозга тортиқ бўлади. Бекорга исроф ҳам этмас сўзини, Журналистнинг нони қаттиқ бўлади. Кимлар том-том қоғоз ёзарлар бироқ, Ёзгани бошига ёстиқ бўлади. Ишонинг, дунёда тошдан-да кўпроқ, Журналистнинг нони қаттиқ бўлади. Бу нонга шериклик заҳмати оғир, Тандири совиб гоҳ иссиқ бўлади. Ёнида ёридек ҳамдами бордир, Журналистнинг нони қаттиқ бўлади. ✍️Эҳсон Мирзо Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе