Майдонда – журналистлар Кеча мини футбол бўйича вилоятимиз ОАВ жамоалари ўртасида анъанавий турнир бўлиб ўтди. Яшил майдонларда 6 та футбол жамоаси бу йилги ғолиблик учун курашни бошлади. Дастлаб “А” гуруҳда “Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари таҳририяти, “В” гуруҳда Жиззах шаҳар телевидениеси жамоалари ғолиб бўлишди ва ярим финал баҳсида тўқнаш келди. Матбуотчилар жамоаси ғолиб бўлиб, финал ўйинида реваншга дуч келишди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраган вилоят МТРК жамоаси ғалаба учун астойдил курашди ва учрашувда урилган ягона гол якунгача сақланиб қолди. Вилоят телевидениеси йигитлари 1-ўрин, вилоят газеталари жамоаси 2-ўрин ва шаҳар телеканали 3-ўринга сазовор бўлишди. Мини футбол майдони ҳамкасбларни яқинлаштирди, журналистик бирдамликни мустаҳкамлади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе